Линклар

Минскдаги Россия элчихонасига ҳужум қилинди


Россиянинг Минскдаги элчихонасига иккита ёқилғи тўлдирилган шиша ("Молотов коктейли") отиб кетилди. Беларус расмийларига кўра, ҳужум оқибатида ҳеч кимга зиён етмаган.

Аммо элчихона биноси яқинига қўйилган автомобил шикастланган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги воқеа юзасидан пухта текширув ўтказишга чақириб, расмий баёнот эълон қилди.

Баёнотда, Россия томони бу воқеага номаълум гуруҳ томонидан Россия ва Беларус ўртасида ишончсизлик ва кескинлик пайдо қилиш йўлидаги уриниш, деб қараши билдирилган.

Бу Минскдаги Россия элчихонасига уюштирилган биринчи ҳужум эмас.

2001 йил июнида ўша пайтдаги Россия президенти Владимир Путин Минскка келишидан бир неча соат олдин номаълум шахс Россия элчихонасига граната отиб кетган.

1997 йилда эса номаълум шахслар Россия элчихонаси биносини автоматлардан ўқа тутган.
XS
SM
MD
LG