Линклар

Ўтунбаева миллатчиликни қоралади


31 август куни Қирғизистонда мамлакат мустақиллигининг 19 йиллиги нишонланди.

Сана муносабати билан Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида ўтказилган маросимда чиқиш қилган Қирғизистон раҳбари Роза Ўтунбаева миллатчиликни қоралади.

- Минг афсуски, Ўшдаги фожиали воқеалар юзлаб одамни ҳаётдан олиб кетди. Мен бу воқеаларга милатлараро тус беришга ошиқаётганларни огоҳлантирмоқчиман: зўравонлик қилган, одам ўлдирганларнинг миллати бўлмайди. Қирғиз ва ўзбек халқида ҳеч қандай гуноҳ йўқ. Бу воқеада конкрет одамлар айбдор. Улар албатта аниқланади. Нафақат ҳуқуқ-тартибот тузилмалари, балки Яратганнинг ўзи уларни жазолайди ва мен бунга ишонаман,- деди Роза Ўтунбаева.
XS
SM
MD
LG