Линклар

Ал-Маликий Ироқ ўз мустақиллигига эришганини баён қилди


Ироқ Бош вазири Нури Ал-Маликий АҚШ қўшинларининг жанговар амалиётлари тугатиши ортидан Ироқ ўз мустақиллигини қўлга киритганини айтди.

31 август куни телевидениеда қилган чиқишида Ал-Маликий Ироқ кучлари мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун масъулиятни тўла ўз зиммасига олишга қодир, дея таъкидлади.

- Ироқ ўзининг бугунги куни ва келажаги борасида ўзи қарор қиладиган суверен ва мустақил давлатга айланди. Бу кун, 31 август, барча ироқликлар учун муҳим кун бўлиб қолади,- дея баён қилди Ироқ бош вазири.

31 август куни Вашингтон вақти билан соат 20:00да АҚШ Президенти Барак Обаманинг Оқ Уйдан Америка халқига телевидение орқали мурожаат қилиб, Ироқдаги жанговар операциялар тугагани, АҚШнинг Ироқда калажакдаги роли, шунингдек, бундан буён асосий эътибор Афғонистондаги Толибон жанггариларига қарши курашга қаратилишини расман эълон қилиши кутилмоқда.

АҚШ кўшинларининг Ироқдаги жанговар операциялари расман тугаши муносабати билан АҚШ вице президенти Жозеф Байден Бағдодга борган.
XS
SM
MD
LG