Линклар

Ислом Каримов: ўртача ойлик 500 АҚШ долларини ташкил қилади


Ўзбекистон 19-марта мустақиллик кунини байрам қилаяпти.

Сана муносабати билан Алишер Навоий боғида бўлиб ўтган байрам тадбирида сўз олган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўтган йиллар мобайнида мамлакатда аҳоли фаровонлиги сезиларли ортганини алоҳида таъкидлади.

Каримовга кўра, йил охирига бориб Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлик маоши 500 АҚШ долларни ташкил қилади, аҳолининг ўртача умр кўриш даражаси эса 67 ёшдан 73 ёшга етган, ялпи ички маҳсулот ўсиши тахминан 3,5 карра ошган.

- Ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширишни назарда тутувчи тараққиёт модели тўғри эканини ҳаётнинг ўзи бугун тасдиқлаб турибди, - деди Ислом Каримов.

Маҳаллий матбуотда эса хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларининг байрам табриклари пешма-пеш босилмоқда.

Жумладан, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Ўзбекистон мустақиллигининг 19 йиллиги муносабати билан мамлакат раҳбарияти ва халқига йўллаган табригида Қирғизистон жанубидаги фожеали ҳодисалар давомида конструктив ҳаракат қилгани учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирган.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон эса ўз табригида Вашингтон Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилаётгани ҳақда таъкидлаган.

- Бугун Қўшма Штатлар Ўзбекистон халқи билан кўплаб соҳаларда – илм ва таълимдан бошлаб, фуқаролик жамияти қуриш ва савдони яхшилашгача - ҳамкорлик қилаётганидан ғурурланади, - дейди Ҳиллари Клинтон ўз табригида.
XS
SM
MD
LG