Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:23

Ўзбек божхона ходимлари гаров эвазига озод этилиши мумкин


Қирғизистонда ҳибсда ушлаб турилаётган ўзбек хавфсизлик ва божхона ходимлари гаров пули эвазига озод этилишлари мумкин.

Ўзбекистон ҳукумат кўз-қарашини ифода этувчи Press-uz.info ахборот агентлигининг адвокат Феруза Валиева сўзларига таяниб хабар беришича, Қирғизистонда ҳибсда ушлаб турилаётган ўзбек хавфсизлик ва божхона ходимларини озод этиш борасида қирғиз чегарачилари билан музокаралар бўлиб ўтган ва қирғиз томони ҳар бир ўзбек фуқароси учун 2.500 АҚШ доллари миқдорида гаров пули талаб қилмоқда.

Хабарларга кўра, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг бир нафар ва Давлат чегара қўмитасининг уч нафар зобитини қирғиз чегарачилари 21 августдан буён Қадамжойдаги ҳибсхонада ушлаб турибди.

Пресс-уз.инфо тарқатган хабарда айтилишича, чегарачилар Фарғона вилоятининг Водил қишлоғидаги чегара-ўтиш нуқтасида ўз хизмат вазифаларини бажараётган бўлган. Аммо Қирғизистон томони қўлга олинган ўзбек зобитлари чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва безориликда айбланаётганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG