Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:58

Хабаровскда ўзбекистонликни ўлдирган милициячига айблов эълон қилинди


Хабаровск ўлкаси прокуратурасининг Тергов кўмитаси бошқармаси милициянинг икки ходимига Ўзбекистон фуқароларини калтаклаб, улардан бирини отиб ўлдирганлик айбловини эълон қилди. Хабаровск прокуратураси терговчиси Николай Романов милициячиларга нисбатан РФ Жиноят Кодексининг 105 ва 286 моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилганлигини билдирди.

- 15 август куни патрул хизмати милициячилари Хабаровскнинг вокзал майдонида Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган ва калтаклаб, милиция бўлимига олиб келган. Уни орқасидан қидириб келган акасини ҳам электрошок ёрдамида қийнаганлар. Қийноққа бардош бермаган ўзбекистонлик қўлига шиша синиғини олиб ўз жонига қасд қилишини айтганлар. Шунда Милиция ходимларидан бири пистолетни олиб совуққонлик билан Ўзбекистон фуқаросини отиб ташлаган,- деди прокуратура ходими.

Ўзбекистонда ўлдирилган шахснинг 3 фарзанди етим қолди.

XS
SM
MD
LG