Линклар

Покистонда ўнлаб жангари йўқ қилингани айтилмоқда


Покистон расмийлари Хайбар вилоятида жанггарилар яширингани тахмин қилинган ҳудудларга ҳаводан уюштирилган ҳужум оқибатида ўнлаб одам нобуд бўлганини билдирди.

Ҳалок бўлганлар орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам борлиги айтилмоқда.

Расмийларга кўра, Тирах водийсида амалга оширилган ҳужумда 55ка яқин одам, жумладан жанггариларнинг оила аъзолари ҳам нобуд бўлган. Ҳужумда тинч аҳолидан қанча киши ўлгани аниқ эмас.

Сўнгги пайтларда Покистон ҳарбийлари Хайбар ва унга туташ минтақаларда жанггариларга қарши ҳаво ҳужумларини кучайтирди.
XS
SM
MD
LG