Линклар

Тоғли Қорабоғ чегарасидаги отишмада 5 аскар нобуд бўлди


Тоғли Қорабоғ чегарасида содир бўлган тўқнашувда икки озарбайжонлик ва уч арман аскари нобуд бўлди.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги эълон қилган баёнотда сешанба кунги воқеа учун вазирлик “контакт чизиғини кесиб ўтиб, Озарбайжон кучларига ҳужум уюштиришга уринган” Арманистон томонини айблаган.

Ўз навбатида Тоғли Қорабоғ маъмуриятига таяниб, Арманистон томони қуролли тўқнашувда Озарбайжонни айблади.

Арманистон отишма пайтида бир нафар арман аскари яралангани ва Озарбайжон кучлари “талафот кўргани”ни билдирди.
XS
SM
MD
LG