Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик аёл фарзандини 10 минг рублга сотди


Москва вилоятида Ўзбекистон фуқароси 3 ойлик ўғлини 10 минг рублга (325 АҚШ долларига) сотганликда айбланмоқда.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, 2010 йил февралида “Мытищинский” туғруқхонасида ўғил туққан 35 ёшли аёл фарзандидан кўнгилли равишда воз кечган.

Бир неча кун ўтиб яшашга жой топганини айтиб туғруқхонадан чақалоқни олиб кетган.

Россия ҳудудида ноқонуний яшагани айтилаётган бу аёл ўғлини милициянинг махфий ходимига сотаётган пайтда қўлга олинган.

Чақалоқ болалар учун мўлжалланган махсус муассасага жойлаштирилган.

Россия Федерацияси қонунларда бундай жиноят содир этган шахслар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG