Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:36

Бошқирдистондан муҳожирлар депортация қилинди


Россиянинг Бошқирдистон Республикасидан 74 нафар Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари депортация қилинди. Бу чора республика судлари томонидан “Нелегал” амалиёти давомида қўлга олинган ноқонуний муҳожирларга нисбатан қўлланди, дея баён қилди Бошқирдистон Ички ишлар бошқармаси матбуот маркази.

"Чет эл фуқароларининг республика ҳудудида ноқонуний яшаб келгани улар содир этган ягона қонунбузарлик эмас. Масалан, Салават шаҳрида талон тарожликда айбланаётган 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Уфада бир қизни зўрлаганликда айбланиб 4 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳибсга олинди", дейилади баёнотда.
XS
SM
MD
LG