Линклар

logo-print

Грецияда чекиш таъқиқланди


Европада сигарет энг кўп чекиладиган Грецияда 1 сентябрдан бошлаб “Жамоат жойларида чекишни таъқиқлаш ҳақида”ги қонун кучга кирди.

Бу қонунни бузган кашандалар 500 евро миқдорида жаримага тортилади.

Айни пайтда янги қонунга амал қилмаган ташкилотлар 10 минг еврогача жаримага тортилиши ёки уларнинг лицензиялари бекор қилиниши мумкин.

Греция ҳукумати бундай қонун қабул қилишдан мақсад одамлар саломатлигини ҳимоя қилишдан эканини айтмоқда.

Чекишга қарши қонун савдога жиддий зарар етказишини айтаётган кафе ва ресторан соҳиблари унга риоя қилмаслик билан таҳдид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG