Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа вазири: “Ироқда уруш тугади”


Ироққа кутилмаган сафар билан борган АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Қўшма Штатлар Ироқдаги урушни тугаганини баён қиди.

Гейтс бу ҳақда Рамади лагерида АҚШ ҳарбийлари билан учрашув пайтида гапирди.

Роберт Гейтс ва АҚШ Вице президенти Жозеф Байден Ироқда “Янги Тонг”, деб номланган янги миссиянинг бошланиши тантаналарида иштирок этиш учун Ироққа борди.

Ироқда қолган АҚШ ҳарбийларининг янги миссияси Ироқ кучларини тайёргарликдан ўтказиш ва хавфсизликни таъминлашда лозим бўлса, Ироқ кучларига ёрдам беришдан иборат бўлади.

Айни пайтда АҚШ Президенти Барак Обама чоршанба куни Саддам Ҳусайн режимини ҳокимиятдан ағдарган АҚШ 7 ярим йил давом этган жанговар амалиётлари тугаганини расман эълон қилди.
XS
SM
MD
LG