Линклар

Покистонга берилажак ёрдам миқдори оширилди


Жаҳон банки сув тошқинларидан зарар кўрган Покистонга берилажак ёрдам миқдорини 900 миллиондан бир миллиардга оширди. Бу ҳақда банк Вашингтонда Покистон молия вазири Ҳофиз Шайх билан музокаралар сўнгида маълум қилди.

Жаҳон банки президенти Роберт Зеллик ажратилажак маблағлар аҳолини озиқ-овқат, дори-дармон, ичимлик суви билан таъминлаш учун сарфланишини айтди.

Покистон расмийлари табиий офат мамлакатга 43 миллиард долларли зарар етказгани, сув тошқинлари оқибатида 17 миллион одам зиён кўргани ва 1600 одам ҳалок бўлганини билдирди.
XS
SM
MD
LG