Линклар

Медведев Бокуга сафар қилади


Бугун Россия Президенти Дмитрий Медведевнинг Озарбайжонга расмий сафари бошланади.

Бу ташриф Тоғли Қорабоғ борасида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида вазият кескинлашган пайтга тўғри келди.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги сешанба куни Тоғли Қорабоғ чегарасида содир бўлган отишмада икки озарбайжонлик ва уч нафар арман аскари нобуд бўлганини билдирди.

Бироқ Арманистон томони тўқнашувда бир арман аскари яралангани, Озарбайжон кучлари “талафот кўргани”ни айтмоқда.

Кремл расмийлари Россия раҳбари Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал этиш йўлидаги уринишлар, Каспий денгизи минтақасида халқаро ҳамкорлик каби масалаларни муҳокама қилиши кутилаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG