Линклар

logo-print

Тожикистонда хавфсизлик хизмати бошлиғи ишдан олинди


Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитасининг раҳбариятини ишдан бўшатди.

Бунга 23 август куни 25 маҳбус беш нафар соқчини ўлдириб, Душанбедаги хавфсизлик кучайтирилган қамоқхонадан қочгани сабаб бўлди.

Тожикистон Олий суди август ойида 50 нафар фуқарони давлат тўнтаришини ясашга уринганликда айбдор, деб топиб, узоқ муддатларга қамоққа ҳукм қилган.

Қамоқдан қочганлар орасида ўша маҳбуслар ҳам бор.

Бир ҳафта ўтганига қарамай, қамоқдан қочганлар ушлангани йўқ. Тожикистон президенти матбуот хизматига кўра, 11 йилдан бери Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Хайриддин Абдураҳимов истеъфо ҳақида ариза ёзган.

Тожикистон президенти хавфсизлик хизмати бошлиғининг уч нафар ўринбосарини ҳам ишдан бўшатган.
XS
SM
MD
LG