Линклар

logo-print

Тожикистонда ҳибсдан қочган маҳбуслардан бири қўлга олинди


Миллий хавфсизлик қўмитасидаги манбанинг айтишича, 23 августга ўтар кечаси 25 нафар маҳбуснинг ҳибсдан қочишини уюштирганликда гумонланаётган Иброҳим Насриддинов мамлакат Ички ишлар вазирлиги ҳамда миллий хавфсизлик ходимлари ўтказган махсус амалиёт чоғида Душанбе шаҳридан унчалик узоқ бўлмаган Ваҳдат туманида қўлга олинган.

Айтилишича, террорчиликда айбланган Иброҳим Насриддинов аввалроқ Гуантанамо қамоқхонасида сақланган. У ердан озод этилгач эса, Насриддинов миллий хавфсизлик ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Айни дамда Ваҳдат туманида ҳибсдан қочган маҳбусларни қўлга олиш бўйича қўшма амалиёт давом этаётир.

Миллий хавфсизлик қўмитаси масъулларидан бирининг айтишича, Иброҳим Насриддинов паноҳ топган Чуқайши қишлоғида қолган маҳбуслар ҳам яширинган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG