Линклар

Ўзбекистонда илк бор 3D форматида мультфильм ишланди


Ахборот агентликлари хабарига кўра, “Ўзга сайёралик меҳмон” номли мультфильм фазо кемаси ҳалокатга учраганидан кейин Ерга тушиб қолган ўзга сайёралик ҳақида.

Бу картина Ўзбекистон мадҳияси муаллифи, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг шеъри асосидаги сценарийга кўра ишланган.

15 дақиқалик “Ўзга сайёралик меҳмон” мультфильми бир йил давомида суратга олинган ва уни ишлаш учун 92 минг АҚШ доллари сарфлангани айтилмоқда.

Бу лойиҳа "Ўзбеккино" миллий агентлиги буюртмасига мувофиқ “Cinema Production” компанияси томонидан амалга оширилган.
XS
SM
MD
LG