Линклар

Аҳмадийнажод Қатарга сафар қилади


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод якшанба куни Қатарга қисқа муддатли сафар қилади.

Дохадаги Эрон элчиси Абдулла Суҳробийга кўра, Эрон раҳбари Қатар Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ат-Тани билан музокара қилади.

Мулоқот чоғида Яқин Шарқ минтақаси, шунингдек, Покистонда содир бўлган сув тошқинларидан азият чеккан аҳолига ёрдам кўрсатиш каби масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Қатар Форс Кўрфазида жойлашган араб давлатлари ичида Эроннинг энг яқин иттифоқчиси ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG