Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:23

Нетаняҳу ва Аббос яна учрашишга келишдилар


Исроил ва Фаластин икки йилдан бери биринчи марта бевосита музокара ўтказмоқда.
Исроил ва Фаластин икки йилдан бери биринчи марта бевосита музокара ўтказмоқда.

Қўшма Штатлар етакчилигидаги бевосита тинчлик музокаралари икки йиллик узулишдан сўнг илк бор ўтказиляпти. Икки томон бир неча ойдирки воситачилар орқали музокаралар ўтказиб келишаётганди.

Вашингтонда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос пайшанба куни бошланган бевосита тинчлик музокараларининг давоми ўлароқ, жорий ой ўртасида Яқин Шарқда учрашишига келишиб олдилар.

Сўнгги икки йил ичида илк бор ўтказилаётган бевосита тинчлик музокаралари пайшанба куни АҚШ Давлат департаментининг Бенжамин Франклин хонасида бўлиб ўтди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ҳам қатнашган уч томонлама музокараларда томонлар зўравонликларнинг ҳар қандай кўринишини қоралаб, минтақада хавфсизликни мустаҳкамлаш борасида биргаликда иш олиб боришга келишиб олдилар.

АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелнинг сўзларига кўра, томонлар музокараларни бир йил ичида якунлашга аҳд қилганлар ва томонлар ўртасида келишмоқчиликка сабаб бўлаётган асосий масалаларнинг ечими музокараларнинг натижаси бўлиши керак.

Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ҳар икки томонни тинчлик сари муҳим қадамни ташлаганликлари учун олқишлади.

- Жаноб бош вазир, жаноб президент, халқларингиз орасидаги низо ва ўзаро душманчиликка чек қўйиш учун қулай фурсат туғиляпти, ишонаманки бу орзуни ҳақиқатга айлантиришга қодирсиз. АҚШ бу йўлда сизга лозим ёрдамни беради,- деди Клинтон.

Қўшма Штатлар етакчилигидаги бевосита тинчлик музокаралари икки йиллик узулишдан сўнг илк бор ўтказиляпти. Икки томон бир неча ойдирки воситачилар орқали музокаралар ўтказиб келишаётганди. Томонларнинг эса муросага эришиш имкониятлари жуда кам.

Жуда кўп муҳим масалаларда жиддий келишмовчиликлар мавжуд. Энг зиддиятлилари эса яҳудий келгиндилари учун ноқонуний турар-жойлар қуриш, Ғазо қамалининг олиб ташланиши ва Фаластин давлати 1967 йилги жабҳа чизиқлари асосида барпо этиладими йўқми деган масалалардир.

- Биз хавфсизлик ва провокацияга йўл қўймаслик борасида олган мажбуриятларимизга содиқлигимизни намаён этяпмиз ва Исроилни ҳам яхудий келгиндилари учун уй-жойлар қуриш ва Ғазода ўрнатга қамални бекор қилиш, ҳар қандай провокацияларга чек қўйиш борасидаги ўз мажбуриятларига амал қилишга чақирамиз,- деди Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос.

Ўз навбатида Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу Фаластин томонига Исроил яхудийлар давлати сифатида тан олиниши кераклигини эслатди.

- Чинакам тинчлик, узоқ муддатли тинчликка ён беришлар орқалигина эришиш мумкин. Сиз биздан Фаластин давлатини тан олишимизни кутяпсиз, биз эса сиздан Исроилни яхудийлар давлати сифатида тан олишингизни хоҳлаяпмиз,- деди Исроил бош вазири Банямин Нетаняҳу.
XS
SM
MD
LG