Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:49

Бесланда хотирлаш маросими якунланмоқда


3 сентябр куни Шимолий Осетиянинг Беслан шаҳрида олти йил илгари мактабни гаровга олиш ҳодисасида нобуд бўлганларни хотирлаш маросимлари якунланади.

1 сентябрда бошланган хотира маросими Бесландаги 1-чи мактабда бонг уриш ва нобуд бўлган 334 инсон хотирасига бағишлаб 334 дона оқ ҳаво шари учириш билан якунига етади.

Шунингдек, хотирлаш маросими қатнашчилари “Фаришталар шаҳри” деб номланган шаҳар қабристонида Беслан фожиаси қурбонлари хотираси учун бунёд этилган “Мотам дарахти” ҳамда мактабга ҳужум давомида халок бўлган “Алфа” ва “Вимпел” жангчилари ёдгорликлари пойига гулчамбарлар қўяди.

2004 йил 1 сентябрда Шимолий Осетиянинг Беслан шаҳридаги мактабда бир гуруҳ қуролли жанггарилар мактабга йиғилган мингдан ортиқ ота-она ва ўқувчиларни гаровга олиб, Чеченистондаги уруш тўхтатилишини талаб қилган эди. Россия хавфсизлик кучлари 3 сентябр куни гаровдагиларни озод қилишга уринган пайтда содир бўлган тўқнашувда 334 одам, жумладан 186 бола нобуд бўлган. Бир неча киши кейинроқ оғир жароҳатлар туфайли касалхонада вафот этган.
XS
SM
MD
LG