Линклар

Россияда Ўзбекхон ҳақида хужжатли филм олинди


Россияда Ўзбекхон ва унинг ўғли Жонибек ҳукмронлиги даврида ислом динининг қабул қилиниши ва Россиядаги ислом маданияти тараққиёти даврига бағишланган хужжатли филм олинди.

Олтин Ўрданинг пайдо бўлиши ва таназзулга юз тутиши даврлари ҳақида ҳикоя қилувчи филм Астрахан вилоятида, қадимги Олтин Ўрданинг пойтахти бўлган Сарой шаҳри ўрнида олинди. Ибн Арабшоҳ, ал-Умари ва бошқа бир қатор Шарқ тарихчилари хотиралари асосида яратилган бу филм Олтин Ўрда парчаланиишгача бўлган даврга бағишланган.

“Татаркино” студиясида олинган мазкур хужжатли филм режиссери Илдар Якубовнинг сўзларига кўра, филм жорий йилнинг октябр ойида мухлислар эътиборига ҳавола этилади.
XS
SM
MD
LG