Линклар

Роберт Гейтс Афғонистон жанубига борди


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Афғонистонда Толибон жанггариларига қарши курашаётган АҚШ ҳарбийлари билан учрашди.

Пентагон матбуот вакили Жефф Моррелл Гейтснинг Қандаҳорга сафаридан мақсад АҚШ ва НАТО кучларининг фаолияти ва минтақадаги вазият билан яқиндан танишишдан иборат эканини айтди.

Сўнгги ойларда Афғонистондаги халқаро кучлар, айниқса, АҚШ аскарлари катта талафотларга учрамоқда.

Афғонистондаги талафотлар сонини қайд этиб келаётган Франс пресс ахборот агентлиги маълумотига кўра, жорий йил бошидан шу кунга қадар Афғонистонда АҚШ ҳарбийларидан 326 киши, коалиция кучларидан 493 киши ҳалок бўлган.

2009 йилда Афғонистонда жаъми 521 нафар хориж ҳарбийси ўлдирилган.

Афғонистонга пайшанба куни борган АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ва НАТО кучлари қўмондони Дэвид Петреус билан учрашди.
XS
SM
MD
LG