Линклар

Аҳмадийнажод Яқин Шарқ музокараларини қоралади


Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Исроил-Фаластин ўртасидаги тинчлик музокараларни кескин танқид қилиб, уни “ўлик туғилган бола” дея атади.

Ҳар йили ўтказиладиган Фаластин билан бирдамлик, яъни, “Ал-Қудс куни” муносабати билан Теҳронда уюштирилган митингида сўзлаган Аҳмадийнажод 2 сентябр куни Вашингтонда Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос ва Исроил Бош вазири Беньямин Нетаняҳу ўртасида бошланган юзма-юз сўзлашув ҳақида киноя билан гапирди.

Эрон президенти Яқин Шарқ халқлари “Сионист режимини дунё саҳнасидан олиб ташлашга қодир эканини” айтди.

Айни пайтда Аҳмадийнажод Эроннинг ядровий объектларига Исроил ёки АҚШ ҳужум уюштириши эҳтимолини рад қилди.
XS
SM
MD
LG