Линклар

logo-print

Покистонда яна худкуш ҳужум уюштирилди


Покистоннинг жануби-шарқий қисмида жойлашган Кветта шаҳрида шиалар уюштирган намойишда худкуш шахс ўзини портлатди.

Полиция маълумотига кўра, портлаш оқибатида 50дан ортиқ одам нобуд бўлди.

Ҳужум натижасида яна 200га яқин одам яралангани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳужум Фаластинга бирдамлик, яъни, “Ал-Қудс куни” муносабати билан минглаб шиалар иштирок этаётган намойиш пайтида амалга оширилган.

Икки кун олдин Лаҳор шаҳрида худкуш шахс шиалар уюштирган намойишда ўзини портлатгани оқибатида 35 киши нобуд бўлган, 300га яқини яраланган эди.
XS
SM
MD
LG