Линклар

Жанубий Корея ва АҚШ яна ҳарбий машқлар ўтказади


АҚШ ҳарбийлари сув ости кемаларига қарши ўтказиладиган ушбу машқларни “ножўя хатти-ҳаракатлардан тийилиш ҳақида Шимолий Кореяга йўлланган очиқ мужда”, деб атади.

Қўшма машқлар Корея яримороли яқинида якшанба куни бошланиб, пайшанбага қадар давом этиши режаланган.

Бу жорий йил март ойида Жанубий Кореянинг ҳарбий кемаси сувга ғарқ бўлганидан бери АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий кемалари биргаликда ўтказаётган иккинчи машқдир.

Икки давлат кеманинг чўкишида Шимолий Кореяни айблаган.

Ҳарбий машқларда АҚШ ва Жанубий Кореядан 17 минг аскар, еттита кема, иккита сув ости кемаси, шунингдек, жанговар учқичлар иштирок этиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG