Линклар

Қирғизистонда ўзбек ҳуқуқ фаоли судланмоқда


Қирғизистонлик ўзбек инсон ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровга милиция ходими ўлдирилишига алоқадорлик, июн ойида Ўш ва Жалолобод вилоятларидаги қонли воқеалар келиб чиқишига сабаб бўлган оммавий тартибсизликларни уюштирганлик, миллатлараро низо келтириб чиқарганлик ва бошқа айбловлар қўйилмоқда.

Асқаровнинг адвокати Нурбек Токтакунов Озодликка ўз ҳимоясидаги Асқаров Жалолобод вилоятининг Ноокен туман судида 2 сентябр куни бошланган маҳкамада ўзига қўйилаётган айбловларни тан олмаганини айтди.

Адвокат маҳкама 6 сентябр куни давом этишини билдирди.

Ўтган ой Ҳюман райтс уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти баёнот эълон қилиб Қирғизистон расмийларини Азимжон Асқаров иши юзасидан адолатли ва очиқ суд ўтказишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG