Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:15

Ўш: Ўзбекистон нашридаги дарсликлар йўқотилаяпти


Ўшлик ўқувчиларнинг кўпчилиги янги ўқув йилини дарсликларсиз бошлашга мажбур бўлмоқда.
Ўшлик ўқувчиларнинг кўпчилиги янги ўқув йилини дарсликларсиз бошлашга мажбур бўлмоқда.

Ўшдаги ўзбек мактабларидан Ўзбекистонда чоп эътилган китоблар йиғиб олинмоқда. Бу ҳолат расмийлар томонидан “Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистон мафкураси асосида ўқитилмаслиги зарур” қабилида изоҳланмоқда.

Озодликка қўнғироқ қилган ўшликлардан бири, Ўш шаҳар таълим бошқармаси шаҳардаги ўзбек мактабларидан Ўзбекистонда чоп этилган дарслик ва бошқа китобларни олиб кетаётганини ҳабар қилди ва мисол сифатида Ўшдаги Тўқтўғул номли мактабдан китоблар олиб кетилганини қўшимча қилди.

Биз бу борада батафсил маълумот олиш учун Ўшдаги Тўқтўғул мактабига қўнғироқ қилдик. Мактаб директори Хамидилло Исомиддинов сўзларига кўра, шаҳар таълим бошқармаси китобларни олиб кетмаган, фақат мактабдаги минга яқин эски китоб маклатурага топширилган:

- Ўшнақа гап сўзлар чиққан бўлиб, одамлар миш - миш кўпу, бу ерда одамлар ҳар хил гаплар қилишяпти. Ўшани охирига етмаганлар борда. Биз ўша эски адабиётларни, мен ўзим линчний туриб топширтирдим. Минга яқин китоб топширдик. Утил, старий производства, у ерда бадиий китоблар ҳам бор бошқалар ҳам бор, - деди Тўқтўғул мактаби директори.

Шундан сўнг биз Ўшдаги яна бир ўзбек мактаби раҳбари билан боғландик. Суҳбатдошимиз ўз исмини ошкор қилмаслик шарти билан Озодликка воқеа тафсилотларини айтиб берди.

Унинг айтишича, Ўш шаҳар таълим бошқармаси Ўшдаги ўзбек мактабларига мактаб кутубхонасидаги Ўзбекистонда чоп этилган барча китобларни маклатурага топширишни буюрган:

- “Сиёсат шунақа. Ҳозирги сиёсатга қарши чиқмайсизлар, албатта, шунинг учун ўша нарсани топширишга мажбурсизлар”, деди. Мен айтдим, “Ватан адабиёти, ўзбек тили, тарих китоблари бўлса Ўзбекистондан чиқарилган, унда албатта идеология бор. Чунки Ўзбекистонни минталитетидан келиб чиқиб, Ўзбекистонни сиёсатидан келиб чиқиб ёзилган бўлади. Лекин математика, химия, биологиялар, булар дунё бўйича ўқиладиган, руслар ёзган. Погорелов деган олимлар ёзган. СССР даврида хамма мамлакатда ҳамма қўлланар эди. Уларни нима фарқи бор? Барибир шу ўқиладику?” десам, “Сиз бир нарсани тушунинг. Умуман Тошкендан чиққан китоблар қанақа бўлишидан қатий назар ўқилмаслиги керак”, деди, - дейди аноним суҳбатдошимиз.

Суҳбатдошимизга кўра, у таълум бошқармаси ходими билан китоблар олиб кетилганидан кейин юзага келувчи муаммо борасида ҳам суҳбатлашган:

- “Харашў, унда ўзбек мактаблари хозир календар планини тузиши керак бўлади, химия биологиядан ва бошқа фанлардан, қанақа бўлади?” дедим. “Қирғиз мактабларда берилган китоблар бор, ўқув плани бор. Ўша ўқув план бўйича календар план тузилади”, деди. Хозир нолда ўтириб қолади боллар, китоб йўқ бўлганидан кейин, бари ўша китобларни топшириб юборгандан кейин десам, “Ота-оналарди қўлида агар Тошкендан, Ўзбекистондан чиққан китоб бўлса, уни қўлланма сифатида қўлланишаверсин ўқувчилар “, деди. “Лекин мактаб кутубхоналарида Ўзбекистондан чиққан китоблар қолиши мумкинмас”, деди. “Буйруқ шунақа бўлган”, деб менга очиқ айтди,- дейди суҳбатдошимиз.

Биз Ўшдаги ўзбек мактабларидан Ўзбекистонда Чоп этилаётган китоблар йўқ қилинаётгани сабабларини билиш мақсадида Ўш шаҳар таълим бошқармаси раҳбари Абдували Болтабоев билан боғландик.

Абдували Болтабоев ҳозирда ўзбек мактабларидангина эмас шаҳардаги барча мактаблардан эски, ўқишга яроқсиз, янги ўқув стандардига жавоб бермайдиган китоблар йиғилаётганини маълум қилди.

- Бу ишлар ўзбек тилидаги мактабларидагина эмас барча мактабларда кетмоқда. Биз хозир ревизия қилаяпмиз, стандартларга жавоб бермайдиган китобларни, эски китобларнинг барчаси йўқ қилаяпмиз. Сабаби китоб номи бор, процент юқори бироқ ўқишга келганда ҳеч нарса йўқ бўлиб қолади. Улар маънавий ва жисмоний эскириб қолган китоблар. Шунинг учун уларнинг барчасини олдиряпмиз, - деди Ўш шаҳар таълим бошқармаси бошлиғи.

Абдували Болтабоев, ўзбек мактабларидан Ўзбекистонда чиқарилган китоблар ҳам йиғилаётганини тасдиқлади ва буни Ўзбекистонда чоп этилган китоблар Қирғизистон стандартга жавоб бермаслиги билан изоҳлади. Унинг айтишича, хозирда Ўш шаҳар таълим бошқармаси Қирғизистон Маориф вазирлигига ўша китоблар ўрнини тўлиқлашни сўраб мактуб тайёрламоқда.

Айтиб ўтиш жоизки, Ўш шаҳар таълим бошқармаси бошлиғи ўзбек мактаблари Ўзбекистонда чоп этилган китобларнинг ўрни тўлдирилгунича, қолган китоблар билан ўқиб туришга мажбур бўлишларини айтди.

Қўшимча қилиб ўтамиз, Ўшдаги 27 ўзбек мактаби мустақилликдан кейинги 19 йил давомида китоб танқислиги муаммосига учраб келади.
XS
SM
MD
LG