Линклар

logo-print

Янги Зелландияда мудҳиш зилзила рўй берди


Сўнгги саксон йил ичида энг ҳалокатли зилзилани бошдан кечирган Янги Зелландиянинг Крайстчерч шаҳри ва атрофларида коммунал хизмат ходимлари табиий офат оқибатида издан чиққан электр ва сув таъминотини қайта йўлга қўйишга ҳаракат қилмоқда.

Сейсмологлар маълумотига кўра, шанба кунги зилзила кучи 7.1 баллни ташкил этган. Ер қимирлаши оқибатида бинолар, йўл ва кўприкларга шикаст етди. Шаҳарда комендантлик соати жорий этилди. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Зилзиладан зарар кўрган Крайстчерч шаҳрига борган Янги Зелландия Бош вазири Жон Кей шаҳарни тиклаш учун ҳукумат лозим бўлган маблағларни ажратишини билдирди.
XS
SM
MD
LG