Линклар

Доғистон вазири суиқасддан омон қолди


Бугун Маҳачқалада содир этилган суиқасд ҳужуми оқибатида Доғистоннинг миллий сиёсат, ташқи алоқалар бўйича вазири Букмурза Букмурзаев яраланди.

Эрталаб вазир ишга кетаётганида машинада портлаш содир бўлган. Ҳайдовчи шу ернинг ўзида ҳалок бўлди.
Бу Доғистоннинг миллий сиёсат вазирига қарши содир этилган учинчи суиқасддир.

Шу куннинг ўзида Маҳачқала марказида жип портлатилгани ва оқибатда уч киши жароҳатлангани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG