Линклар

logo-print

Францияда лўлилар депортациясига қарши намойишлар


Бугун Франциянинг кўпгина шаҳарларида мамлакатга ноқонуний кириб олган лўлиларнинг мажбурий депортация қилинишига қарши намойишлар бўлади.

Тадбир Инсон ҳуқуқлари лигаси тарафидан уюштириляпти. Бу ташаббус Франция касаба уюшмалари ҳамда мухолифатдаги социялистлар партияси тарафидан қўллаб-қувватланди.

Норозилик тадбири ташкилотчилари ҳукуматни "ксенофобия" ва камстиш сиёсатини олиб бораётганликда айблашмоқда.

Норозилик тадбирида қатнашиш учун бугун Париж кўчаларига 30 минга яқин одам чиқиши кутиляпти. Ўтган ой Франциядан Руминия ва Болгария фуқаролари бўлган мингдан зиёд лўли депортация қилинган эди. Ҳукумат ўзининг бу қадамини жамоатчилик хавфсизлигини ўйлаб қилинган ҳаракат демоқда.
XS
SM
MD
LG