Линклар

logo-print

Буйнакск ҳарбий полигонида портлаш содир этилди


4 сентябрдан 5 сентябрга ўтар кечаси Доғистоннинг Буйнакс шаҳридан 10 км нарида жойлашган 136-ўқчи бригада полигонида худкуш томонидан амалга оширилган портлаш натижасида 3 киши ҳалок бўлди, камида 34 киши жароҳатланди. Яна 4 киши оғир аҳволда маҳаллий госпиталга ётқизилди.

Маълум бўлишича, кечаси мазкур ҳарбий қисм постини ВАЗ-21014 автомашинасида номаълум шахс ёриб ўтган ва ўзини портлатиб юборган.

Ҳодиса жойига кетаётган тезкор-тергов гуруҳи йўлида яна бир портлаш содир этилди. Бу портлаш натижасида ҳеч ким жароҳатланмади.

Доғистон бўйича тергов қўмитаси томонидан бир қатор моддалар юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
XS
SM
MD
LG