Линклар

Французлар лўлилар депортациясига қарши намойиш қилди


Франциянинг 135 шаҳрида ўн минглаб одам лўлиларнинг депортация қилинишига қарши норозилик намойишларида иштирок этди.

Европа Иттифоқи фуқаролари бўлган лўлиларнинг депортациясига қарши намойишлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, сўл мухолифат ва касаба уюшмалари томонидан уюштирилган.

Энг йирик акция Париж шаҳри марказида бўлди. Бу ердаги намойишда 12 минг одам қатнашгани айтилмоқда. Шунингдек, Франциянинг Лондон, Мадрид, Брюссел шаҳарларидаги элчихоналари олдида ҳам пикетлар бўлиб ўтди.

Сўнгги ойлар ичида Франциядан 3 минг лўли, асосан, Руминия ва Болгария фуқаролари чиқариб юборилди.

Европа Иттифоқи қонунларига биноан бу мамлакатлар фуқаролари Францияда доимий яшаш ҳуқуқи ва расмий иш ўрнисиз 3 ойгача қолиши мумкин.
XS
SM
MD
LG