Линклар

logo-print

Тоғли Қорабоғда икки озарбайжон аскари ўлдирилди


Озарбойжоннинг икки аскари Тоғли Қорабоғда арман ҳарбийлари билан тўқнашув чоғида ўлдирилди.

Айирмачи Тоғли Қорабоғ ҳарбийлари берган маълумотга кўра, улар Озарбайжон аскарлари ҳужумига жавоб берган.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги эса 2 аскарининг ўлимини тасдиқлаб, ўз ҳарбийлари арман аскарлари ҳужумини қайтарганини айтмоқда.

Бу Тоғли Қорабоғ ҳудудида сўнгги ҳафта ичида содир бўлган иккинчи тўқнашувдир.

Пайшанба куни Озарбайжон томони тўқнашув содир бўлгани ва унда икки озарбайжон, уч арман ҳарбийси ўлганини маълум қилган эди.

Арманистонга суянгани айтиладиган Тоғли Қорабоғ расмийлари эса ўзи тарафдан талафот бўлгани ҳақидаги хабарларни инкор қилган эди.
XS
SM
MD
LG