Линклар

Карзай толиблар билан музокара қилувчи кенгаш тузди


Афганистон президенти Ҳамид Карзай толиблар билан сулҳ музокараларини олиб борувчи кенгаш тузганини маълум қилди.

Президент таъкидича, Сулҳ олий кенгашининг тузилиши умуммиллий ярашув йўлидаги илк жиддий қадамдир.

Президент маъмурияти тарқатган баёнотда айтилишича, ушбу кенгаш таркибида собиқ дала қўмондонлари, кўзга кўринган жамоат арбоблари, шунингдек, аёллар ҳам бўлади.

Карзайнинг бундай кенгаш тузиш қарори “тинчлик жирғаси” деб номланган қабилалар, диндорлар ва сиёсий гуруҳлар етакчиларидан иборат жамоат томонидан июн ойида Кобулда тасдиқланган эди.

Бунга қадар толиблар ҳукумат билан музокараларни бошлаш учун халқаро қўшинлар мамлакатдан чиқиб кетишини шарт қилиб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG