Линклар

logo-print

Молдовада референдум ўтказилмоқда


Молдоваликлар бугун президентни умумхалқ сайловлари орқали сайлаш масаласи қўйилган референдумда овоз бермоқдалар.

Бу референдумдан мақсад бир йил муқаддам лавозимидан кетган коммунист президент Владимир Ворониндан кейинги мураккаб сиёсий-ҳуқуқий муаммога барҳам беришдир.

Ҳозирги қонунчиликка биноан президентни депутатлар сайлайди. Аммо улар ўтган йилнинг баҳоридан буён президент сайлай олгани йўқ.

Молдова референдумида дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидан келган 250 дан ортиқ халқаро кузатувчи иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG