Линклар

Афғонистонда ўғирланган япон журналисти озод бўлди


Япония матбуоти бундан беш ой муқаддам толиблар томонидан Афғонистонда ўғирлаб кетилгани гумон қилинган япон журналисти озод бўлгани ҳақида хабар қилди.

Хабарларда шу йил апрел ойида ўғирлаб кетилган журналист Косуке Тсунеока ҳозирда Япониянинг Кобулдаги элчихонаси ҳимояси остида экани айтилмоқда.

Япония Ташқи ишлар вазирлиги бу хабар борасида ҳали бирор-бир изоҳ бергани йўқ.

Тсунеока Афғонистон шимолида 2001 йил — АҚШ етакчилигидаги хориж ҳарбийлари кириб келганидан буён толиблар ва жиноий гуруҳлар томонидан ўғирланган кўп сонли хориж журналистларидан биридир.
XS
SM
MD
LG