Линклар

logo-print

Бағдоддаги ҳужумда 12 киши ўлдирилди


Бағдод полицияси бугун ҳарбийга чақирув пунктига қилинган ҳужум оқибатида 12 киши ўлдирилганини маълум қилди.

Ироқ ҳарбийлари матбуот вакили генерал-майор Қосим Мусавий эълон қилган баёнотда айтилишча, Бағдод шарқидаги Русафа ҳарбий қисмига уюштирилган худкуш ҳужуми оқибатида яна 35 киши жароҳатланган.

Ироқ расмийлари, аввалига, бомба ўрнатилган машина ҳарбий қисм олдида портлагани, бироз ўтиб эса, қуролланган шахс келиб, тахминан, 15 дақиқа давомида атрофдагиларни ўққа тутганини маълум қилди.

Бугунги ҳужум Вашингтон Америка қўшинларининг Ироқдаги ҳарбий амалиётлари тугатилганини расман маълум қилганидан бир ҳафта ўтиб содир этилди.

Айни ҳарбий қисмга 17 август куни ҳам ҳужум қилинган ва 59 одам ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG