Линклар

logo-print

Мексика кўрфазидаги нефт қудуғи носозлиги тугатилди


АҚШ расмийлари апрел ойидан бери Мексика кўрфазига 4 миллион 900 минг баррел нефтни оқизиб юборган мослама хавфсизлантирилганини маълум қилди.

Америка адмирали Тэд Аллен носоз нефт қудуғи бундан буён атроф-муҳитга зарар етказмайди, деб баёнот берди.

Ўтган тунда қудуқнинг кўрфаздаги энг улкан экологик ҳалокатга сабаб бўлгани тахмин қилинаётган 300 тоннали носоз қопқоғи юқорига олиб чиқилди.

Мексика кўрфазига жуда катта миқдорда зарар етказган бу мосламани тўлиқ текшириш учун ойлаб вақт кетиши мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG