Линклар

АҚШ кучлари Бағдодда жанггариларни ўққа тутди


АҚШ ҳарбийлари Бағдод марказидаги Ироқ ҳарбий мажмуасига ҳужум қилган исёнчиларни ўққа тутди.

Подполковник Эрик Блум Мудофаа вазирлигининг эски биносидаги ҳарбий мажмуада америкалик маслаҳатчилар гуруҳи жойлашганини, ҳужум пайтда уларнинг хавфсизлик ходимлари шиддатли жавоб ўти очганини айтди.

Ироқ ҳарбийларига кўра, отишма оқибатида 12 киши нобуд бўлган. Ўлганлардан беш нафари аскарлар экани айтилмоқда.

Ироқ ҳарбийлари матбуот вакили генерал Қассам ал-Мусавий эълон қилган баёнотда ҳужум пайтида 36 киши яралангани билдирилган.

Якшанба кунги қуролли тўқнашув Вашингтон расмийлари Ироқдаги АҚШ кучларининг жанговор амалиётлари тугаганини расман эълон қилганидан бир ҳафта ўтмай содир бўлди.

17 август куни мазкур ҳарбий комплексда худкуш шахс ўзини портлатгани оқибатида 59 киши нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG