Линклар

logo-print

Германияда исломчилар таҳдиди кучайиб бораётгани айтилмоқда


Полициянинг Жиноятчиликка қарши кураш федерал идораси бошлиғи Йорг Зиерке "Tagespiegel" газетасига берган интервьюсида Германияда 400 дан ортиқ исломчи борлигини айтди.

Унга кўра, немис полицияси “70 дан ортиқ шахс террорчилик лагерларида ҳарбий тайёргарликдан ўтганига, 40 киши Афғонистондаги жангларда тажриба орттирганига оид аниқ маълумотларга эга”.

Зиерке Германия Олий суди март ойида телефон ва интернет маълумотларни архивлаштиришни чеклагани текширувларга халал бераётганини иддао қилди.

Якшанба куни "Der Spiegel" ҳафталиги Афғонистондаги АҚШ қўшинлари қўлида германиялик исломчилар асирда эканини ёзди.

Журналга кўра, июл ойидан бери давом этаётган сўроқ жараёнида улар Германия ва Европадаги нишонларга ҳужумлар уюштириш учун режа ишлаб чиқилганини айтиб, унинг айрим тафсилотларини ошкор қилган.
XS
SM
MD
LG