Линклар

logo-print

Эрон президенти Қатарга борди


Маҳмуд Аҳмадийнажод Қатарда мухбирларга “Эронга қарши ҳар қандай ҳужум Исроилнинг йўқ бўлишига олиб келиши”ни айтди.

Исроил ядровий қуролга эга бўлган минтақадаги ягона давлат.

Исроил расмийлари Эронга қарши ҳарбий ҳужум уюштирилишини эҳтимолдан соқит қилмаган.

Аҳмадийнажод ўз мамлакати ҳужумга қарши кучли ва кескин жавоб қайтариш имкониятига эга экани ҳақида огоҳлантирди.

Расмийларга кўра, Эрон президенти Қатар Амири Шайх Ҳамад бин Ҳалифа ат-Таний билан минтақавий масалалар, хусусан, Фаластиндаги вазиятни муҳокама қилиш учун Доҳага борган.

Жорий йил март ойида Эрон ва Қатар уюшган жиноятчилик, терроризм ва “пул ювиш”га қарши биргаликда курашиш ҳақида шартнома имзолаган.
XS
SM
MD
LG