Линклар

Исроил-Фаластин музокаралари Мисрда давом этади


Миср Ташқи ишлар вазирлиги Исроил ва фаластинликлар ўртасидаги юзма-юз музокараларнинг иккинчи давраси 14 – 15 сентябр кунлари мамлакатнинг Қизил денгиз соҳилидаги курорт Шарм аш-Шайх шаҳрида бўлиб ўтишини тасдиқлади.

Эълон қилинган баёнотда Миср Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Ҳуссам Закий Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос ва Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ўртасидаги музокарада АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон иштирок этишини билдирган.

Музокараларда АҚШнинг Яқин Шарқдаги махсус вакили Жорж Митчел ҳам қатнашади.

Давлат департаменти маълумотига кўра, Шарм аш-Шайх музокараларидан кейин Клинтон хоним 15 сентябр куни Қуддус шаҳрида Нетаняҳу ва Аббос билан уч томонлама учрашув ўтказишни режалаган.
XS
SM
MD
LG