Линклар

Молдовадаги референдум натижасиз тугади


Европадаги энг камбағал давлат ҳисобланмиш Молдовада сиёсий бўҳронга чек қўйиш мақсадида ўтказилган референдум муваффақиятсизликка учрагани айтилмоқда.

"Мамлакат президенти халқ томонидан сайланиши керакми ёки парламент аъзолари томонидан сайланиши керак"лиги хусусида ўтказилган референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 29 фоизи иштирок этган.

Бу ҳақда Молдова Марказий сайлов комиссияси котиби Юрий Чокан маълум қилди:

"Сайловчиларнинг иштироки — референдумнинг Марказий сайлов комиссияси томонидан бўлиб ўтган, деб тан олинишида муҳим бўлган кўрсаткич — 29,5 фоизни ташкил қилди", деди Юрий Чокан.

Чоканга кўра, сайловда қатнашганларнинг 87 фоизи мамлакат конституциясини ўзгартириш, яъни, президентни умумхалқ сайлови йўли билан сайлашни ёқлаб овоз берган эди.

Ўтган йили Молдова парламенти коммунистлар лидери Владимир Воронин ўрнига янги давлат раҳбарини сайлаш учун қилган иккита уриниш натижасиз тугади.

Ғарбга интилаётган иқтидордаги Европа Интеграцияси Иттифоқи сиёсий бўҳрондан чиқиш учун референдумни қўллаб-қувватлаган, аммо коммунистлар унга қарши чиққан.
XS
SM
MD
LG