Линклар

Европа парламенти Бебенин ўлими юзасидан шаффоф терговга чақирди


Европа Парламенти президенти Ержи Бузек Беларус ҳукуматини таниқли муҳолифатчи журналист Олег Бебенин ўлими юзасидан тўлақонли тергов ўтказишга чақирди.

Бебенин "Хартия 97" сайтида Беларус ҳукуматини танқид қилувчи мақолалари билан танилган журналист эди. Унинг жасади жума куни Минск четидаги дала ҳовлида сиртмоққа осилган ҳолда топилган.

Мамлакат прокуратураси ўлим сабаби ўз жонига қасд қилганлик, деган дастлабки тахминни билдирди. Аммо, журналистнинг сафдошлари буни инкор қилмоқда.

- Биз бунинг ўз жонига суиқасд бўлганига ишонмаймиз. Чунки бунга асос йўқ. Президентлик сайлови яқинлашаяпти ва Олег муҳолифатдан номзод Андрей Санниковнинг сайловолди компаниясида муҳим рол ўйнаган бўлар эди,- дейди Бебениннинг ҳамкасби Димитрий Бондаренко.
XS
SM
MD
LG