Линклар

Ироқдаги АҚШ аскарлари яна ҳарбий ҳаракатларга қўшилди


Америка қўшинлари АҚШ ҳарбийлари амалиётлари якунлангани расман маълум қилинганидан сўнг илк бор Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этди.

Америка ҳарбийлари Бағдод марказидаги ҳарбий қисмга ҳужум қилган қуролли гуруҳларга қарши ҳужумда Ироқ ҳарбийларига ёрдам берди.

Бу ҳужум чоғида 12 одам ўлдирилди, ўнлаб одам жароҳатланди.

АҚШ қўшинлари 31 августдан буён Ироқдаги ҳарбий ҳаракатлари миссиясини якунлаган, лекин Американинг 50 мингга яқин аскари Ироқ ҳарбийларига машғулотлар ўтиш ва уларга кўмаклашиш учун Бағдодда қолган.
XS
SM
MD
LG