Линклар

logo-print

Покистонда ҳудкуш 17 полициячини ўлдирди


Покистон шимоли-ғарбидаги полиция биносига қилинган ҳужум оқибатида 17 полициячи ҳалок бўлди, 40 дан ортиқ одам жароҳатланди.

Полиция берган маълумотга кўра, мина ўрнаштирилган машинада бўлган худкуш Лакки Марват шаҳридаги полиция биносига бориб урилган.

Бу кейинги бир ҳафта ичида содир бўлган учинчи қонли ҳужумдир. Ўтган ҳафтада Лаҳор ва Кветта шаҳарларида ибодатга йиғилган шиа мусулмонларига қилинган ҳудкуш ҳужуми чоғида 100 га яқин одам қурбон бўлган эди.

Бу ҳужумлар учун масъулиятни Покистон Толиблари ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG