Линклар

Россия ва Исроил ҳарбий ҳамкорлик шартномасини имзолади


Россия ва Исроил мудофаа вазирликлари узоқ муддатли ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолади.

Шартнома вазирлар Анатолий Сердюков ва Эҳуд Барак ўртасида Москвада ўтган музокаралардан сўнг имзоланди.

Учрашувлар олдидан Сердюков бир қатор замонавий муаммолар борасида Москва ва Телавив қарашлари бир-бирига яқин ва мослиги ҳамда куч ишлатар тизимларнинг ўзаро ҳамкорлиги вужудга келаётган таҳдидларнинг олдини олишга хизмат қилишини таъкидлади.

Ўз навбатида Эҳуд Барак Исроил ва Россияга исломий террорчиликдан таҳдид борлиги ҳақида гапирди.
XS
SM
MD
LG