Линклар

Ўзбекистон қирғиз подполковнигини юртига қайтарди



Ўзбекистон Қирғизистон чегара қўшинлари подполковниги Исматулла Анорбоевни Қирғизистонга қайтарди.

Қирғизистон чегара қўшинлари хизмати раҳбари биринчи ўринбосари Чўлпонбек Турусбековнинг Озодлик радиосига айтишича, подполковник 6 сентябр куни юртига қайтарилган.

Қирғизистон махсус хизматларининг контрразведка бўлими бошлиғи полковник Зиёдилла Бегматов ва Айдаркон чегара пункти бошлиғи подполковник Исматилла Анарбоев яна икки қирғиз аскари билан 31 август куни Ўзбекистон ҳудудида қўлга олинган эди. Зиёдулла Бегматов ва икки аскар 5 сентябр куни оқшом озод этилган.

Қирғиз чегарачилари Ўзбекистоннинг Қирғизистон томонидан контрабанда ва чегарадан ноқонуний ўтиш айби билан қўлган олинган 4 фуқароси — уч божхоначи зобит ва махсус хизматларнинг бир ходимига алмаштирилди.
XS
SM
MD
LG