Линклар

logo-print

Норвегия ва Россия чегара хусусида келишувга эришди


Норвегия бош вазири Йенс Столтенберг ўз мамлакати Арктика денгизи ҳудуди чегараси борасида Россия билан узил-кесил келишувга эришганини айтди.

Бош вазирга кўра, келаси ҳафтада шу ҳақда шартнома имзоланади.

Норвегиянинг NRK телевидениеси орқали чиқиш қилган Столтенберг қарийб 40 йил давом этган музокаралардан сўнг ниҳоят жорий йил апрелида ўзи ва Россия президенти Дмитрий Медведев чегара борасида дастлабки келишувга имзо чекканларини айтди.

NRK телеканали маълумотига кўра, шартномани имзолаш маросими 15 сентябрда бўлиб ўтади.

Ўз навбатида, бу келишув нефт ва газга бой минтақада денгиз тубида геология-разведка тадқиқотлари олиб боришга имконият яратади. Аммо Столтенберг бу минтақадан нефт ва газ қазиб чиқариш учун бир неча йил керак бўлишини айтди.
XS
SM
MD
LG