Линклар

logo-print

Путин: президентлик сайлови ҳақида гапиришга ҳали эрта


Россия бош вазири Владимир Путин 2012 йилда ўтказиладиган сайловда президентликка ўз номзодини қўйиши ҳақида қарор қабул қилмаганини айтди.

Қора денгиз соҳилида жойлашган Сочи шаҳрида сўзлаган Путин сайловга яқин қолганда қарор қабул қилишини маълум қилди.

- 2011 йилда ёки 2012 йил бошида нима қилмоқчи эканимиз тўғрисида мен ва президент Дмитрий Медведев аллақачон айтганмиз. Биз мамлакатда юзага келган вазиятга қараб ҳаракат қиламиз. Қандай ишларни амалга оширганимизга, халқнинг кайфиятига қараб ҳаракат қиламиз. Ҳозир бу ҳақда гапиришга вақт ҳали эрта, - деди Россия бош вазири.

Путин ва Медведев 2012 йилда ўтказиладиган президентлик сайловида иккисидан бири ўз номзодини қўйишига келишиб олгани айтилади.
XS
SM
MD
LG